Пуллик хизмат кўрсатиш субъектларида терминал қурилмалари сони ортмоқда

Ташрифлар: 226

Сана: 27.12.2016 14:34

Самарқанд вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марказий банк Самарқанд вилоят Бош бошқармаси мутасадди раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Қайд этилдики, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятдаги тижорат банклари томонидан аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларининг ишчи ходимларига 1 млн. 616 мингдан ортиқ, шундан бюджет корхоналари ишчи ходимларига, пенсионерлар ҳамда болалар нафақа пулини олувчиларга 993 мингдан ортиқ пластик карточкалар эмиссия қилинган. 2016 йилнинг январь-ноябрь ойлари мобайнида ойлик иш ҳақи, пенция ва нафақа тўловларининг 2788,3 млрд. сўми пластик карточкалар орқали тўлаб берилган.

Шунингдек, мутасадди корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш ҳаққи тўловларининг фуқароларнинг ўз аризалари асосида пластик карточкаларидан янада кенгроқ фойдаланган ҳолда тўланишини таъминлаш, ишчи ходимларнинг пластик карточкасига бўлган талабини аниқлаш ва етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят банклари, ташкилот ва корхоналар билан ҳамкордикда автоматлаштирилган тартибда пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни узлуксиз амалга ошириш имконини берувчи, ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кенг тармоқли электрон тўлов-маълумот терминаллари, жумладан, 22 банкоматлар, шунингдек, банк ва минни банкларда ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда 420 та маблағларни пластик корточкаларга юклаш (ридер) қурилмаси ўрнатилган.

Қарорга асосан банк кассалари ва минибанклар, шунингдек, инкассация билан шарнома тузган нақд пул тушимига эга бўлган савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари, жами 16 минг 327 та терминал қурилмалари билан таъминланган бўлиб, йил бошига нисбатан ўрнатилган терминаллар сони 1 минг 314 тага ёки 9 фоизга  ошган.

Шунингдек, йиғилишда Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Диловар Султоновнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолидан пластик карточкалар орқали тўловларни қабул қилинишида амалдаги қонунчилик нормалари талабларига қаътий риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан 190 дан ортиқ ҳолатда қоидабузарликлар аниқланди, ҳуқуқбузарларга нисбатан эса керакли чора-тадбирлар кўрилди, – дейди Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Диловар Султонов. – Шунингдек, 129 та субъектларга нисбатан 522,5 млн. сўм молиявий, 137 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 62,1 млн.сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Йиғилиш давомида кун тартибдаги масалалар муҳокама қилиниб, O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!