Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгашидаги “Аёллар қаноти”нинг 2016 йилдаги сарҳисоби

Ташрифлар: 2

Сана: 09.01.2017 15:35

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий онгини ошириш, тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири саналади. Буни аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларнинг манфаатлари ҳар бир соҳада алоҳида эътиборга олинаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бу борада O‘zLiDeP ҳам ўзининг илғор, замонавий, ҳаётий ғоялари, мақсад ва вазифалари билан фаол иштирок этмоқда.

Масалан, Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 2016 йил - “Cоғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳар маҳаллаларида 479 та ўқув семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда 36 минг 631 нафар хотин-қизларнинг  иштироки қамраб олинди.  

 Масалан, биргина “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳа доирасида қизларни, айниқса, касб-хунар коллеж битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, уларга истиқболли бизнес-режалар бўйича таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида йил давомида 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, уларда 874 нафар киши иштирок этди. Таҳлилларга кўра, мазкур лойиҳада иштирок этган аёлларнинг 59 нафарига тижорат банкларидан 1 млрд. 205 млн. 800 минг сўм миқдорида кредит ажратилиб, натижада касб-ҳунар коллежи битирувчиларнинг 80 нафари янги иш ўринлари билан таъминланди.  

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятни шакллантириш, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшадиган соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш энг устувор вазифалар сифатида белгиланган. Шу боис O’zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2016 йилда она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, аввало онага эътибор қаратиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади.

Хусусан, йил давомида партиянинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 31 та бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, 2491 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, фермерлик ҳаракатини, айниқса, деҳқон хўжаликларини янада ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган “Фермер аёл” лойиҳаси доирасида йил давомида 22 та тадбир ўтказилиб, уларда 707 нафар аёлларнинг иштироки таъминланди.

Бугун эркин ва фаровон жамият қуриш йўлида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни иқтидорини рўёбга чиқариш энг долзарб вазифалардан саналади. Хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, уларни соҳага оид билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови доирасида ташкил этилган 17 та амалий семинарларда 956 нафар хотин-қизлар ўзининг интелектуал салоҳияти, профессионал малакаси ва маҳоратини намойиш этдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!