Таянч нуқталар ташаббускорлиги

Ташрифлар: 181

Сана: 18.03.2017 14:57

етакчилар фаоллигига боғлиқ  

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши атрофига 87 бошланғич партия ташкилот жипслашган. Партиялар аъзолар сони эса 2 минг нафардан ортиқни ташкил қилади. Бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида шу кунга қадар 20 дан ортиқ қуйи бўғин фаолияти атрофлича таҳлил этилди ва истиқболдаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

“ЖомбойДон” АЖ, “Тошкент”,“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини, “Булоқбоши” фермер хўжалиги, “Мангу” маъсулияти чекланган жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилотларида ўтказилган йиғилишлар айниқса, самарали бўлмоқда.

Тумандаги “ЖомбойДон” Аксиядорлик жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, 107 нафар аъзоларни бирлаштирган йирик намунавий қуйи бўғин ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу тузилма жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда, жойлардаги муаммоларни атрофлича ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Қуйи бўғиннинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари чуқур таҳлил этилиб, бошланғич партия ташкилоти раисининг ҳисоботи эшитилди.

– Бошланғич партия ташкилотларининг ўтган йиллардаги фаолияти таҳлиллари аъзолар ташаббускорлигига кўп нарса боғлиқ эканини кўрсатмоқда, – дейди  бошланғич партия ташкилоти етакчиси Жамол Равшанов. – Бу эса зиммамиздаги партиявий маъсулиятни янада оширади. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида тумандаги кўплаб фаол, ишбилармон фермер ва тадбиркорларимиз партия сафига кириш истагини билдирмоқда. Бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежларини битирувчиларини тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олдик.

Шунингдек, ҳисобот йиғилишда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган бошланғич партия ташкилотининг устувор вазифалари, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлик борасидаги масалалар юзасидан ҳам маърузалар тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Тумандаги “Мангу” МЖЧ ташкил этилган бошланғич партия ташкилотига Дилшод Одилов етакчилик қилади. Айни вақтда ушбу корхонада 12 нафар маслакдошларимиз ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, муҳими, аҳоли орасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда алоҳида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Мазкур қуйи бўғинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида мамлакатимзни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган БПТнинг 2017 йилдаги устувор вазифалари ҳақида сўз юритилди.

– Партия аъзолари бир мақсад йўлида бирлашиб, ўзаро ҳамкорликда иш олиб бораяптилар, – дейди бошланғия партия ташкилоти етакчиси Дилшод Одилов. – Сафимизда иқтидорли, фаол ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг саъйи-ҳаракати билан жойларда “Диплом билан – бизнесга”, “Ёш фермер”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Фермер аёл”, “Мулкдор оила” каби кўплаб партиявий лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан доимий равишда тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилаяпти. Бу ўз навбатида, коллеж битирувчиларини, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кириб келишида, уларнинг муносиб касб-кор эгаси бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳисобот-сайлов йиғилишда БПТ фаолиятини тизимли такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, ёшлар, айниқса, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ижобий ҳал этиш аввало, партия қуйи буғинларининг зиммасига катта масъулият юкланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг 2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!