Меҳнатдан бахт топган фермер аёллар

Ташрифлар: 53

Сана: 17.03.2017 16:38

Ситқи дилдан меҳнат қилиб, ўз ҳузур-ҳаловатини, бахтини халқимиз бағридек кенг далалардан, беминнат она заминдан, ундаги сер ҳосил кўчатлардан топган тайлоқлик фермер Тамара опа ўз олдига қўйган мақсадлари сари интилиб, ҳар бир кунидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. У инсон учун берилган ҳар бир сония бу бахтни яратиш учун берилган имконият деб билади.

“Сочакипоён” қишлоғида истиқомат қилувчи "Акмал Ёрқин Келажак" фермер хўжалиги раҳбари Тамара Ҳамроқулова ўзи етиштираётган мева-сабзавот, парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари билан вилоят бозорларини таъминлаб келмоқда. У ҳар бир йилни барокатли йил бўлишига, ҳар бир мавсумдан мўл хосил олишига ишонади. Чунки, меҳр билан парвариш қилинган экин майдонларини унга панд бермаслигига ишонади.

Катта-кичикни бирдек ҳурмат қилиб, меҳнаткашларни эъзозлайдиган Тамара опани маҳалладошлари, таниш-билишлари унга нафақат фермер, балки сиёсий билимлари етук, ишбилармон аёл, эл хизматидан сира қочмайди, дея таъриф беришади.

Дарҳақиқат, Тамара опа дала ишларидан ортиб, сиёсий билимларини мустаҳкамлашга, жамият ҳаётида фаол иштирок этишга ҳаракат қилади ва буни ўз ишчилари мисолида ҳам кўришни истайди. Шу мақсадда фермер опамиз ишчиларига мамлакатимизда етакчи сиёсий кучга айланиб бораётган, бевосита ўзи фаолият юритаётган соҳа вакиллари манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган партия-O‘zLiDeP ғояларини тарғиб қилиб, аъзо бўлишлари ҳамда бошланғич партия ташкилотини очиш учун шароит яратди.

—Атрофимдагилар жамоат ишларига қандай вақт ажратасиз, бу сизга оғирлик қилмайдими, деб сўрашади, - дейди Тамара Ҳамроқулова. —Аксинча, бу каби ишлар менга куч бағишлайди, билимларимни бойитишга, тажриба алмашишга ёрдам беради. Мисол учун 2016 йили партиянинг “Фермер аёл” лойиҳасида иштирок этганим мен учун ўзгача мактаб бўлди. Насиб этса бу йил “Ишбилармон аёл” лойиҳасида қатнашмоқчиман. Аёллар ҳар соҳада ўз билим ва маҳоратини кўрсатадиган замон келди. Бизнинг оқила аёлларимиз жуда ҳам қобилиятли, қўл урган ишидан албатта барака топади. Чунки бизнинг қонимизда пок ниятлилик, меҳнаткашлик, сабр-тоқатлилик каби яхши фазилатлар бор. Мен ана шундай халқнинг фарзанди эканлигимдан жуда ҳам фахрланаман.

Қаҳрамонимиз БПТ раиси сифатида мана бир неча йилдирки фаол партия аъзоси сифатида кўплаб ҳайрли ва амалий ишларни адо этиб келмоқда. Келгусида фаолиятини кегайтириб, хотин-қизлар учун фермерлик мактабини очишни ният қилган.

Мана шундай орзулари пок, халқ дардини ўйлаб яшайдиган Тамара опа каби фаол хотин-қизларимиз сафи бунданда кенгайишига ишонамиз.

Марҳабо Чўлиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши,

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!