O‘zLiDeP ёшлари – келажак эгалари

Ташрифлар: 75

Сана: 23.01.2017 15:29

Ўзбекистонда ёш авлодни ҳеч кимдан кам бўлмасдан камол топиши, юксак маънавиятли, кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлар эртамиз эгаларининг ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, ўз салоҳиятларини амалда намоён этиши учун муҳим туртки бераётир. Буни O‘zLiDeP томонидан ҳаётга татбиқ этилган самарали ишлар мисолида сезиш қийин эмас.

Нега десангиз, 2016 йил мобайнида партия “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларни тадбиркорлик ва фермерлик соҳасига кенгроқ жалб этиш, уларга ўз бизнесларини йўлга қўйиш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган “Диплом билан бизнесга”, Хавфсиз интернет", “Ёш партия етакчилари-келажак кадрлари” лойиҳалари, “Ишбилармон талаба”, "Парламентда менинг ўрним", “Ёш олимлар ва мутахассислар” каби қатор  танловлар ўтказилди.

Жумладан, O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши 2016 йилда вилоятда мавжуд касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида 100 дан ортиқ ўқув-семенарлари ташкил этилиб, уларда иштирок этган ёшлар ўз бизнес ғоялари тақдимотини намойиш этди. Натижада 350 нафар битирувчининг бизнес режалари учун 3 млрд. 700 млн. сўм миқдоридаги микрокредит ажратилди ва 500 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Партиянинг “Ишбилармон талаба” стипендияси кўрик-танлови ҳам касб-ҳунар коллежлари ҳаёти ва фаолиятига кириб бориш ҳамда ёш авлодни партия ҳаракат дастуридан хабардор этишдек эзгу мақсадларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сабаби, мазкур кўрик-танловда 2016 йилда 850 нафарга яқин ёшларнинг иштироки таъминланган.

Бугунги глабаллашув жараёнида ёшларда кучли мафкуравий имунетитни шакиллантириш, уларда Ватан тақдирига даҳилдорлик ҳиссини шакиллантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш масаласи ҳам партиянинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Чунки партия томонидан бу йўналишда “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернет хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар”, “Интернет хавфсизлиги ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзуларида қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йил давомида партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иқтисодий, бунёдкор ғояларга йўналтирувчи 180дан ортиқ тадбирлар, давра суҳбатлари, ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларда эса 15 минг 379 нафар ёшлар фаол иштирок этган.   

Умуман, бугун  юртимизда ёш авлод вакилларига зарур шароитлар яратиш, илмий-ижодий салоҳиятини юксалтириш, жисмонан ва маънан соғлом вояга етишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Зотан, ёшлар – мамлакатнинг эртанги тақдирини, унинг тинчлиги ва осойишталигини таъминловчи асосий кучдир!

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!