Самарқандда 19 минг 480 та янги иш ўринлари яратилади

Ташрифлар: 17

Сана: 23.02.2017 14:41

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишланган мажлисида Президентимиз ўз маърузасида келгусида Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга ошириладиган ишлар, асосий устувор вазифаларни аниқ белгилаб берган эди.

Шу нуқтаи назардан, келиб чиққан ҳолда Самарқанд вилоятида 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилди ва унинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида вилоятининг ўзига хос хусусият ва имкониятлари, талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиб, ҳар бир маҳаллани назарда тутган ҳолда 2017–2021 йилларда вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Самарқанд вилоят хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шунқор Худойбердиевнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидланишича, мазкур дастурларга асосан саноат йўналишида вилоятда келгуси беш йилда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича умумий қиймати 2 трлн. 300 млрд. сўмлик 900 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 19 минг 480 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ушбу йўналишда эса, биргина 2017-2018 йилларда 1 трлн. 550,1 млрд. сўмлик 640 та лойиҳанинг рўйхати шакллантирилиб, онлайн тизимида мониторинги юритилмоқда. Бу лойиҳаларни амалга оширилиши натижада 16 минг 115 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланганлиги қайд этилди.

—Вилоятимизда аграр соҳани янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш бўйича қиймати 61 та лойиҳа амалга оширилади, - дейди у. —Бу йўналишда “Каттакўрғон полиз инвест” “Тохир” “Ургут Камол Жамол” “Эргаш ота” “Денов савдо барака” каби масъулияти чекланган жамиятлари мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги Фармонига асосан Ургут туманида эркин иқтисодий зона ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун 238 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунқор Худойбердиевни  қайд эътишича,  ушбу зонани ташкил этиш учун 216 гектар ер майдонлари ажратиб берилиши режалаштирилган, амалга ошириладиган ишлар натижасида қарийб 12 минг та янги иш ўринлари яратилиши кузда тутилган. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайташ ишлаш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2021 йилга бориб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти миқдори 19,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,7 мартага ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда партия депутатлик гуруҳи вакиллари ҳам сўзга чиқиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳлари ўзининг тасирчан депутатлик назоартини олиб бориб, мазкур жараёнларда фаол иштирок этишини тъкидлашди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!