Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича аниқ чоралар кўрилади

Сана: 15.11.2016

Юрт тараққиёти кўп жиҳатдан оилалар фаровонлиги, тинчлиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ. Бу ҳаётий ҳақиқат O‘zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайлволди дастурида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган энг муҳим тамойиллардан бирини амалга ошириш устувор вазифа сифатида илгари сурилган.

Партия Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида муҳим вазифа сифатида илгари сурилган соғлиқни сақлаш соҳасини  ислоҳ этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш каби вазифаларни аҳолига етказиш мақсадида “Оилам ва юртимда барқарор тинчлик,  фаровонлик учун овоз бераман” мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, истиқлол йилларида соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият қаратилиб, республиканинг барча ҳудудларида соҳани янада ривожлантириш учун кенг кўламли, тизимли ишлар амлга оширилди. Ҳукуматимиз ташаббуси билан Андижон вилоятида ҳам охирги 5 йил давомида 14 та Тиббиёт муассасиси ва 127 та қишлоқ врачлик пунктларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, партия номзодининг дастурида кўрсатиб ўтилганидек, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам хизмати, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича аниқ чоралар кўрилади.

—Аҳоли саломатлиги сақлаш борасида давлат ташкилотлари қаторида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳам фаол иштирокини алоҳида қайд этиш жоиз, - дейди  O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси масъул ходимми Гўзалжон Ибрагимова. —Жумладан, O’zLiDePнинг дастурида партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи ва хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши белгилаб қўйилган. Мазкур тамойилдан келиб чиқиб, жойларда, айниқса, чекка ҳудудларда аҳоли соломатлигини сақлаш ва қайта тиклашга эътибор қаратган ҳолда бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Бугунги тадбир доирасида ҳам андижонлик аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ташкил этдик ва оз бўлсада аҳоли саломатлигини тиклашда ўз ҳиссамизни қўшдик.  

Шунингдек, тадбирда сайлов жараёнлари, партия фаолиятига оид очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга партия фаоллари жавоб олишди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!