Тарғибот тадбирларида сайловчилар фаол иштирок этмоқда

Ташрифлар: 31

Сана: 14.11.2016 13:03

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан муҳим сиёсий жараён –  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ва бунда аҳолининг сайловга оид кўникмаси ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди.

Унда сайловнинг моҳияти, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, сайловларни ташкил этиш, сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки хусусида атрофлича фикр алмашилди. Шу билан бирга Президент сайлови куни сайлов участкалари ва овоз бериш жойларида партия томонидан қўйиладиган кузатувчиларнинг вазифаси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

–Партия тарғиботчиси сайловчилар олдига кириб борар экан энг аввало, муайян ахлоқ-одоб нормасига, таъсирчан ва чиройли муомилада бўлишга, ўринли сўзлаш ҳамда тинглаш маданиятига риоя қилиши лозим, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Дурдона Қобулова. –Чунки тарғиботчи, партия ва партиядан кўрсатилаётган номзод тўғрисида маълумот берар экан, ҳатога йўл қўймаслиги учун доимий равишда ўқиб изланиши ва энг асосий янгиликлардан хабардор бўлиши зарур. Шу билан бирга сайловчиларга маълумотларни оддий ва содда қилиб етказа билиши, аҳолининг барча қатламларини бирдек қамраб олиши керак.

Тадбир давомида номзоднинг сайловолди дастури бўйича очиқ мулоқотлар ўтказиш, чекка ҳуддуларда ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун “Сайлов демократия кўзгуси” мавзуида аксия ташкил этиш, аёллар ўртасида сайлов ўтказиш тартиби, сайлов принциплари ҳақида тушунтириш, сайлов қонунчилигига оид китоблар, буклетлар билан таъминлаш ва шу орқали уларнинг сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратилган тизимли ишларни амалга ошриш лозимлиги  таъкидланди.

Қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтган мазкур тадбирда иштирокчилар ўзларини сайловларга оид қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олишди.

Шахноза Ёқубова,

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!