Сайловчилар номзод дастурини қўллаб-қувватламоқда

Ташрифлар: 31

Сана: 30.11.2016 14:59

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Акром Иномов Жиззах, Дўстлик, Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол ва Пахтакор туманлари сайловчилари билан учрашди.

Унда ишончли вакил А.Иномов сайловчиларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.

Қайд этилганидек, вилоятда келгуси икки йилда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича 1 триллион 600 миллион сўм қийматидаги 700 тадан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Хусусан, озиқ-овқат саноатида 230 та, енгил саноат, чарм-пойабзал тармоқларида 134 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади.

Ишончли вакил номзод дастури ҳақида сўз юритаркан, келгуси беш йилда вилоятда 828 километр очиқ коллектор, ёпиқ дренаж тармоқлари ва 21 та сув иншооти қурилиши, қарийб 5 минг километр коллектор тозаланиши, ёпиқ дренаж тармоқлари таъмирланиши, шунингдек, 690 километр каналлар, 8 километр сув қувурлари, 423 километр лоток тармоқлари, халқаро молия институтлари иштирокида 7 та насос станцияси реконструкция қилинишини  таъкидлади.

Савол-жавоб ва бахс мунозараларга бой кечган учрашувда ишонли вакил барча сайловчиларни Ватанимиз ва халқимизга фидокорона хизмат қилишни олий саодат деб билган, фуқароларнинг орзу-умиди, эл-юртнинг дарду ташвиши билан яшаётган фидойи инсон Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP  Жиззах вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!