Сайловолди тарғибот тадбирлари

Ташрифлар: 65

Сана: 02.12.2016 12:28

аҳолининг ҳуқуқий онгини оширмоқда   

Шу кунларда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири учун дахлдорлик ҳиссини ошириш, сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда уларни юртимизда кечаётгган сиёсий-ижтимоий жараёнларда бевосита иштирок этишини таъминлаш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобиловнинг Самарқанд вилоятидаги Жомбой тумани сайловчилар билан учрашуви ҳам айни мақсадга қаратилган. 

Учрашув аввалида, Р.Қобилов сайловчиларни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалар билан таништирди.

Рустам Қобилов Дастур ҳақида сўз юритаркан, аввало, Самарқанд вилоятда келгуси беш йилда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича умумий қиймати 2 триллион 300 миллиард сўмлик 900 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилганига эътибор қаратди.

Жумладан, 2017-2021 йиллар давомида енгил саноатда умумий қиймати 240 миллиард сўмлик 105 та инвестиция лойиҳаси жорий этилади. Бунинг натижасида вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси кескин ошишини таъкилади.  

Мисол учун, 2018-2019 йилларда Самарқанд шаҳрида “Некс текстиль” корхонаси томонидан 21 миллиард сўмлик сармоя ҳисобига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш ташкил этилиши, шунингдек, Жомбой туманида 37 миллион евро инвестиция киритиш орқали 10 миллион квадрат метр тайёр материал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона барпо этилишини қайд этди.

Сўзга чиққанлар барча сайловчиларни сайловда фаол қатнашиб сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!