Сайёр қабулларда аҳолининг муаммолари ҳал этилмоқда

Сана: 06.10.2017 12:22

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Турақўрғон туманида сайёр қабул ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари иштирок этди. Сайёр қабулда тумандаги Шаханд қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Тадбир давомида 10га яқин мурожаат ўз жойида ечим топган бўлса 8 фуқаронинг шикояти депутатлар томонидан назоратга олинди. З.Тажибаев ана шу сайёр қабулда ўзини қийнаб келаётган муаммога ечим топган юртдошларимиздан бири.   

– Ногиронлик аравачасини олиш учун бир қатор идораларга мурожаат қилдим, – дейди юқори Муғилтой МФЙда яшовчи Зиёдулла Тажибаев – Аммо бирор идорадан ижобий жавоб эшитмадим. Сайёр қабул давомида муаммоим ҳал бўлганидан хурсандман. Бунинг учун халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Жўраевга миннатдочилигимни билдираман.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши йил охиригача яна 6 та ана шундай сайёр қабулларни ташкил этишни режалаштирган.    

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

114