Ш. Мирзиёевнинг ишончли вакили хоразмлик сайловчилар билан учрашди

Ташрифлар: 31

Сана: 18.11.2016 14:49

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиалида O‘zLiDePдан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Кенжавой Ортиқов вилоятдаги сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Ишончли вакил йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастури билан таништирар экан, унда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ва экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, ижтимоий инфратузилмаларни такомиллаштириш, бандликни таъминлаш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилганини маълум қилди. Бўлажак сайловда партиямиздан кўрсатилган номзодга овоз беришга чақирди.

"XXI asr"

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!