Ш. Мирзиёевнинг ишончли вакили Навоий шаҳри сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 26

Сана: 17.11.2016 16:32

Навоий шаҳридаги сайловчилар O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакилиНавоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов билан учрашишди.

Ишончли вакил 130 мингдан зиёд фуқаро истиқомат қилаётган Навоий шаҳри аҳолиси номидан учрашувда иштирок этаётган сайловчиларни  номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди ва сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналиш ҳамда илгари сурилган долзарб вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди. 

– Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган, – деди  Қ. Санақулов. – Шундай экан, барчангизни шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Учрашувда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Шавқиддин Жамолов, “Триумф Горняк” МЧЖ раиси Валибой Файзиев ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган долзарб вазифалар ижроси мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилажагини таъкидладилар. 

"XXI asr"

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!