Ш. Мирзиёевнинг ишончли вакили Пискент тумани сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 73

Сана: 17.11.2016 15:07

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари Махмуджон Тоиров Пискент туман сайловчилари билан учрашди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзолари, Туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.  

Учрашувни Тошкент вилояти партия Кенгаши раиси Т.Файзиев кириш сўзи билан очиб, бўлажак сайловни очиқлик, ошкоралик ва уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, М.Тоиров номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари билан сайловчиларни таништирди.

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ислоҳотлар режаси ўз ифодасини топган, – дейди O`zLiDeP фаоли Г.Қодирова. –Хусусан, мамлакат аҳолисини арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш, тиббиёт ходимлари томонидан беморларга қиммат дориларнинг асоссиз равишда тайинланиши, дорихона тармоқларида нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймаслик ва давлат дорихона тармоқларида ҳаётий муҳим дори воситаларининг аниқ белгиланган нархларда сотилишини йўлга қўйиш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган. Биз, халқ фаровонлигини яхшилаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ижобий ҳал этишни ўз сайловолди дастурида устувор вазифа этиб белгилаб қўйган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод учун овоз берамиз!  

 Сўзга чиққанлар муҳим сиёсий жараён — Президент сайловига тайёргарлик янги демократик шарт-шароитларда ўтаётганини эътироф этди. Шу билан бирга сайловчиларни жорий йилнинг 4 декабрь куни  бўлиб ўтадиган  Президент сайловида фаол иштирок этишга  чақирди.

Учрашув сўнггида номзоднинг ишончли вакили Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди!

O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!