Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Бухоро шаҳри сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 25

Сана: 01.12.2016 16:16

Номзоднинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Ҳусеновнинг Бухоро шаҳри сайловчилари билан ўтказган учрашуви ҳам ғоят қизғин ва савол-жавобларга бой бўлди. Унда номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг аксарият ҳудудлари қатори Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ ишлар ҳам ўз ифодасини топганига эътибор қаратилди. Жумладан, номзоднинг Ғиждувон туманида эркин иқтисодий зона ташкил этиш ҳақида илгари сурган таклифи бухороликларни қувонтириб юборди.

 – Бугунги кунда Бухоро шаҳрида 735 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда, – деди С. Ҳусенов. – 2017-2021 йилларда биргина саноат соҳасида 358 та лойиҳа асосида яна 10 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 26 та, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 325 та истиқболли лойиҳалар ижроси ҳам қўшимча 2 мингдан зиёд иш ўрни яратиш имконини беради. Ҳудуддаги 16 километрдан иборат ички йўлларни таъмирлаш, 10 километр узунликда ичимлик суви қувури ва 272 километр масофага электр тармоқларини тортиш, 16 километрдан иборат газ қувурларини янгилаш, 170 га яқин ижтимоий объектларни барпо этиш ҳам муҳим вазифалар сифатида белгиланган.

Ишончли вакил сайловчилар билан учрашувда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга тааллуқли бошқа бир қатор вазифалар ва уларнинг келгусидаги ижроси ҳақида ҳам тўхталди. Мазкур вазифалар O‘zLiDePдан Президентликка номзод  Ш. Мирзиёевнинг сайловолди дастурида илгари сурилган таклиф-ташаббуслар билан уйғун ва ҳамоҳанглиги таъкидланди.

"XXI asr"

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!