Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бухоролик сайловчилар билан учрашди

Сана: 28.11.2016

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргалик ишлари тобора қизғин паллага кирмоқда. Зеро, Президентлик сайлови кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шаклидир.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Самойдин Хусенов Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни “Бухоро” халқаро аэропорти ДУК директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Бахронов кириш сўзи билан очиб, бўлажак сайловни очиқлик, ошкоралик ва уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар хусусида гапирди.

Шундан сўнг, номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифлар билан таништирди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш ҳар бир сиёсий партия учун ўз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажаришга тайёр эканлигини ифодалайди. 

Ишончли вакил номзоднинг дастури ҳақида сўз юритар экан, аввало, мамлакат аҳолисини арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш, тиббиёт ходимлари томонидан беморларга қиммат дориларнинг асоссиз равишда тайинланиши, дорихона тармоқларида нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймаслик ва давлат дорихона тармоқларида ҳаётий муҳим дори воситаларининг аниқ белгиланган нархларда сотилишини йўлга қўйиш каби муҳим вазифалар белгилаб олинганини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар, муҳим сиёсий жараён — Президентлик сайловига тайёргарлик янги демократик шарт-шароитларда ўтаётганини эътироф этди. Шунингдек, барчани ўтган йиллар давомида юртимизда амалга оширилган ривожланиш йўлини янги, юксак босқичга кўтаришга қодир, халқ тақдирини ўз тақдири билан чамбарчас боғлаб, доимо эл-юрт ташвиши билан яшайдиган Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

Учрашув сўнггида ишончли вакил сайлов жараёнлари хусусида ўз мулоҳазаларини билдириб, сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб берди. Шу билан бирга бача сайловчиларни Президентлик  сайловида O‘zLiDeP номзодига овоз беришга  чақирди.

     Умида Рустамова,

                                                                              O‘zLiDeP фаоли,

“Бухоро” халқаро аэропорти ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!