Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бухоролик сайловчилар билан учрашмоқда

Ташрифлар: 2

Сана: 23.11.2016 10:33

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Самойддин Хусенов Қоракўл, Ромитан, Шофиркон ва Олот туман сайловчилари билан учрашди.

Унда ишончли вакил фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.

Қайд этилганидек, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини изчил юксалтириш, мамлакатимизда  тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, яқин келажакда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада ошириш ҳамда барча натижаларни халқ манфаатига, ҳар бир фуқаро яшаш ва турмуш шароитларини ривожланган давлатлар даражасигача юксалтириш номзоднинг сайловолди дастуридан алоҳида ўрин олган.

–Айни кунларда партиямиз томонидан бўлажак сайловга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.Сайловолди тарғибот тадбирлари ташкил этилиб,уларда сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқий саводхонлиги ошириб борилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов. – Жойларда номзоднинг ишончли вакили билан бўлаётган учрашувларни эса сайловчилар яхши кайфиятда кутиб олмоқда.Зотан, номзодимизнинг сайловолди дастурида аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳаёт сифати ва даражасини изчил юксалтириш ҳамда барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор ғоялар илгари сурилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ва ўзгаришларни фахр билан таъкидлашди. Президент сайловига тайёргарлик миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга мос равишда ўтаётганлигини қайд этишди.

Учрашув сўнггида ишончли вакил халқимиз фаровонлиги йўлида фаол иштирок этиб келаётган ҳар бир юртимиз фуқаросини президентлик сайловларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

        O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!