Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили фарғоналик сайловчилар билан учрашмоқда

Ташрифлар: 8

Сана: 23.11.2016 16:28

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо Фарғона вилоятининг Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Данғара туманлари сайловчилари билан учрашди.           

Унда тегишли соҳа вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари,  фермерлар, тадбиркорлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Учрашувни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси Раҳматилло Камолов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараён –Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг ишончли вакил сайловчиларни  номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида белгиланган энг устувор вазифалар билан таништирди.

Қайд этилганидек, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва эришилган иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий валютамиз, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш улкан аҳамиятга эга.Шу боис молиявий соҳада тармоқ ва минтақаларнинг мутаносиб ривожланиши ҳисобидан аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишни таъминлайдиган маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ишончли вакил Дастурда белгиланган асосий вазифалар тўғрисида сўз юритаркан, таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш, саноатни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш  кейинги даврда энг устувор вазифа бўлиб қолишини такидлади.

Учрашувда сўзга чиққанлар истиқлол йилларида катта ютуқлар қўлга киритилганлигини қайд этиб, O‘zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлаш бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, иқтисодиётни янада тараққий топтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини бунданда юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда муҳим кафолат бўлишини таъкидладилар.

Учрашув сўнггида ишончли вакил барча сайловчиларни бўлажак сайловда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.  

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!