Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили самарқандлик сайловчилар ҳузурида

Ташрифлар: 39

Сана: 29.11.2016 17:16

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Самарқанд вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ҳасан Нормуродовнинг Самарқанд вилоятидаги Тайлоқ, Пастдарғом ва Нуробод туманлари сайловчилари билан учрашуви савол-жавобларга бой тарзда қизғин кечди. 

Унда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурида белгиланган энг муҳим вазифалар хусусида сайловчиларга маълумот берди.

Таъкидланганидек, дастурда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби устувор йўналишлар ўз ифодасини топган.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳақида тўхталаркан, аввало, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини, унга кўра, 2017 йилда мамлакатда қишлоқ жойларда 15 мингта, жумладан, Самарқанд вилоятида 1 минг 314 та ана шундай уй-жой барпо этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, дастурга мувофиқ, Самарқанд вилоятида 2017 йилда 28 та кўп қаватли уй-жойлар, ер майдони 2 сотих бўлган, 2-3 хонадан иборат 470 та уй, ер майдони 4 сотих бўлган 4 хонадан иборат 330 та икки қаватли уй-жойлар қурилишини фахр билан тилга олишди. Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини тубдан яхшилаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилишини таъкидлашди.

Учрашув сўнгида ишончли вакил барча сайловчиларни жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!