Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди

Ташрифлар: 14

Сана: 29.11.2016 18:11

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов Сурхондарё вилоятининг Термиз, Олтинсой, Шўрчи, Музробод туманлари сайловчилари билан учрашди. 

 Учрашувда А.Тошқулов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида белгиланган энг устувор вазифалар билан таништирди. 

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида Республикамизда бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Эътиборлиси, вилоят иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатлари билан тобора ривожланиб бормоқда. Бунинг тасдиғини 2010 йилга нисбатан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,8 баробар ўсгани мисолида кўриш мумкин.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури хусусида сўз юритар экан, аввало, келгуси беш йилда бозорларни замонавий талаблар асосида босқичма-босқич реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш борасида Термиз шаҳри, Денов, Музработ, Шўрчи ва Олтинсой туманлари марказларида жойлашган деҳқон бозорларини реконструкция қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилишини таъкидлади.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида яқин беш йилда 27 та тиббиёт муассасасида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, онкология диспансери, болалар шифохонаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши назарда тутилганлигини эътироф этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мустақиллик йилларида Сурхондарё вилоятида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини, одамларнинг турмуш даражасини яхшиланиб, уларнинг бугунгидан хурсанд, эртанги кунга умид билан яшашашлари учун зарур шароитлар яратилганлигини фахр билан қайд этдилар.

Учрашув сўнггида ишончли вакил номзоднинг дастурида илгари сурилган  эзгу ғоялар халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилишини таъкидлаб, сайловчиларни президентлик сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!