Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Урганч тумани сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 52

Сана: 02.12.2016 14:18

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили, Меҳнат фахрийси Кенжабек Ортиковнинг Урганч тумани сайловчилари билан учрашди.  

Учрашув аввалида, O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев сайловчиларни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга ва сайловда муносиб номзод учун овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг, ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидланганидек, вилоятда кейинги йилларда жон бошига ҳисоблаганда аҳоли даромадлари 2 баробарга ўсган. Бу ўз навбатида, одамларимизнинг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, сўнгги беш йилда ҳар юзта хонадонга тўғри келадиган автомобиллар сони 1,6 баробар, кир ювиш машиналари 1,3 марта, пилесос, телевизор ва холодильниклар 1,2 марта кўпайган.

Давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик учун янада кенг йўл очиб бериш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

 –Бугун O‘zLiDePдан номзоднинг сайловолди дастури кўпчиликка катта таассурот қолдирмоқда, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қудрат Ражабов. – Нега десангиз, дастурда аҳоли манфаатларига қаратилган энг муҳим вазифалар илгари сурилган. Бу албатта, сайловчиларга жуда манзур бўлаётир. Зотан, Дастурда Ҳазорасп тумани Питнак шаҳарчасида Туркия билан ҳамкорликда янги лойиҳалар доирасида катта иншотларда газламачиликни ривожлантириш ва аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш борасида аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилган.

Учрашув сўнггида номзоднинг ишончли вакили Камолиддин Акбутаев барча сайловчиларни Президентлик сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!