Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ургут тумани сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 54

Сана: 02.12.2016 13:05

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини уюшқоқлик билан олиб борилаётгани эса сайловчиларни сиёсий саводхонлигининг ошиши, Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғусининг шаклланишида муҳим омил бўлаётир.

Самарқандда ўтказилган учрашувлар ҳам сайловчиларнинг фаоллигида, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Тадбирда номзоднинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Ҳасан Нормуродов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурдан ўрин олган давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш, иқтисодиёт, ижтимоий, йўл-транспорт, суд-ҳуқуқ ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ҳақида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Дастурда вилоятда ҳудудий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, ҳудудларнинг ички йўллари, жумладан, туманлар, аҳоли масканлари, хўжаликларни боғлайдиган йўллар, шунингдек, қишлоқлар, маҳаллалар ичидан ўтадиган йўллар тармоғини кенгайтириш, уларнинг ҳолатини яхшилашга доир лойиҳалар амалга оширилиши  белгиланганини таъкидлади.

Ишончли вакил сайловолди Дастурда илгари сурилган энг муҳим мақсадлар ҳақида сўз юритаркан, вилоятда келгуси беш йилда 428 километр автомобиль йўлларини реконструкция килиш ва капитал таъмирлаш, 600 километр йўлни жорий таъмирлаш мўлжалланаётганини эътироф этди.

Тадбирга сўзга чиққанлар Самарқанд вилояти ўзининг ривожланган саноати ва қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, улкан сайёҳлик салоҳияти билан мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутишини, охирги беш йилда вилоятда 100 дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилиб, айни пайтда уларнинг сони 259 тага етганини фахр билан тилга олдилар.

Тадбир сўнггида номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни бўлажак сайловда фаол иштирок этиб, барчани Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

  O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!