Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини сирдарёлик сайловчилар қўллаб-қувватламоқда

Ташрифлар: 5

Сана: 28.11.2016 18:27

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Камолледдин Акбутаев Сирдарё вилоятининг Гулистон, Боёвут, Оқолтин туманлари ҳамда Янгиер,  Ширин  шаҳарлари сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди  дастурида илгари сурилган энг муҳим вазифалар билан таништирди.

Таъкидланганидек, дастурда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов белгилаб берган давлат сиёсати ва тараққиёт тамойилларини амалга ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаришга қаратилган энг муҳим жиҳатлар ўз ифодасини топган.

–Бугунги учрашув кўпчилик сайловчиларга катта таассурот қолдирди, – дейди Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчиси Насиба Рахмонова. – Сабаби, ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳусусида атрофлича маълумот берди. Дастур билан танишгач, бундан кейин ҳам аҳолининг турмуш фаровонлиги йилдан-йилга яхшиланиб боришига амин бўлдим. Айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги нуфузини ошириш, ёшлар маънавияти, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида ҳам юқори эътибор қаратилиши сирдарёлик сайловчилар учун янгилик бўлди. Шу сабабдан сайловчилар номзод дастурини якдиллик билан қўллаб-қувватлашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, тинчлик ва барқарорлик самарасида мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланиб, халқимизнинг дунёқараши ва турмуш тарзи изчил юксалиб бораётганини қайд этишди. Шунингдек, Президент сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик талабларга тўла мос равишда ўтаётганини таъкидладилар. 

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда Камолледдин Акбутаев барча сайловчиларни Президентлик сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Машҳура Каримова,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим макази раҳбари ўринбосари 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!