Қуйи ташкилот фаол бўлса, партия нуфузи янада ошади

Сана: 16.03.2017 16:31

Шу кунларда жойларда қуйи буғинларнинг ўтган йил мобайнида амалга оширган ишларни сарҳисоб қилиш ҳамда жорий йилда бошланғич партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифалар белгилаб олиш мақсадида жойларда фаолият кўрсатаётган БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда асосий эътибор эса “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида бошланғич партия ташкилотлар олдида турган асосий вазифалар ва галдаги режаларга қаратилаётир.   

Оқдарё туманида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партиялар фаолиятини жонлантириш, уларга сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш, аҳоли орасида юзага келаётган муаммоларни депутлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ҳал этиш, жойларда фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш орқали уларга партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тушунтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тумандаги 134 та бошланғия партия ташкилоти 3300 нафардан ортиқ аъзоларни жипслаштирган. Эътиборлиси, 2016 йилда партия томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида таняч нуқталар сони 44 тага, аъзолар сони эса 1670 нафарга кўпайди. Бунда “Халқ банки” туман филиали, “Наврўз”, “Суғончи” маҳалларидаги ҳамда “Сетора” кўп тармоқли фермер хўжалиги қошида ташкил этилган қуйи бўғинларнинг ўрни беқиёс.  

– Банкимиз қошида 2004 йилда бошланғич партия ташкилоти ташкил этилган эди, – дейди БПТ раиси Алишер Хайруллаев. – Ўтган давр мобайнида партия сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этдик. Мамалакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг боришига, юртимизнинг жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшиш сиёсий куч аъзоларининг муҳим вазифаси эканлиги доимо уқтирилди. Олиб борган тарғибот ишларимиз натижасида ҳозирда бошланғич партия ташкилотда аъзолар сони 26 нафарга кўпайди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси сиёсий жиҳатдан етук, мустақил фикрлайдиган, партия ғояларини тарғибот қилишга қодир ёшлардан иборат.

Ҳақиқатдан ҳам, мазкур қуйи бўғин бошланғич аъзолари ҳар жабҳада фаолликни оширишга интилмоқда. Партия ғояларини халқ ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида жойларда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда. Аҳолининг мунтазам тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида маҳаллаларда, касб-ҳунар коллежларида қатор учрашувлар ташкил этилмоқда.

–Ўтган йилги фаолиятимизни сарҳисоб қилиб, ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олдик, – дейди А.Хайруллаев. – Жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш, юқори партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳларига амалий таклифлар бериш борасида сезиларли ишлар амалга оширилаяпти. Лекин, партиямиз олдига қўйилаётган вазифалар кўламини инобатга олсак бу етарли эмас. Шундан келиб чиқиб, фаолиятимизни янада кучайтиришимиз, аҳоли ва электорат вакиллари орасига кўпроқ кириб боришимиз зарур.

Йиғилишда яқин истиқболдаги вазифалар муҳокама қилиниб, бошланғич партия ташкилотига  Алишер Хайруллаев қайта раисликкка сайланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

202