Истиқболли кадрлар - жамият ривожининг муҳим омили

Ташрифлар: 18

Сана: 27.12.2016 12:55

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон Давлат университетида “Ёш партия етакчилари – келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида тақдимот тадбири ўтказилди.

Тадбирда партия тизимига ёш етакчиларни жалб этиш, кадрлар захирасига иқтидорли ёшларни танлаш ва уларни касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун имконият яратиш ҳамда ёшларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш борасида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар муҳокама қилинди.

–Бугунги тадбирда ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш, уларни касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиши учун кенг шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов.– Сабаби, Ўзбекистонда юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли ёшларни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасида кўтарилган. Шу боис тадбирда ёш кадрларни тайёрлаш, уларни касбий маҳоратини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида аҳамият бердик. Зеро, истиқболли кадрлар  - жамият ривожининг муҳим омили!

Тадбир давомида “Таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги  истиқболли дастурлар тўғрисида”, “O’zLiDeP янги имкониятлар, амалий ишлар ва келажак кадрлари партияси”, “Партия кадрлар тайёрлаш тизимида истиқболли режалар ва ёшларнинг мансаб пиллапояларидан кўтарилишини таъминлаш вазифалари” мавзуларида маърузалар қилинди.

Очиқ мулоқот, савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

     O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!