Она ватан ҳимояси муқаддас бурч

Ташрифлар: 92

Сана: 11.01.2017 16:06

O`zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши томонидан 28694 ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанга хизмат қилиш – шарафли бурч” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни партия Мирзаобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Х.Сулайманов очиб, жонажон Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча ҳарбийларни байрам билан чин дилдан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этишимизда ўз самарасини бермоқда.Ўтган йиллар давомида юртимизда жаҳон талабларига тўла жавоб берадиган, замонавий қурол-яроғ, техника ва етук ҳарбий мутахассисларга эга профессионал қуролли кучларимиз шаклланди.

–Давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, осмонимизнинг мусаффолиги таъминлаш, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш бугун ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки шарафли мақсадга айланди, – дейди O`zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Х.Сулайманов. –Шу сабабли бугун миллий армиямиз аскарлари Ватанимиз сарҳадларининг тинч-осойишталигини таъминлаш йўлида бор билим ва кучларини йўналтириб, садоқат билан хизмат қилмоқдалар.

Тадбирда шунингдек, 28694-сонли ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, майор Ж.Ҳакимов ҳарбий хизматчилар, аскарлар ва фахрийларни  байрам  билан  самимий қутлаб, уларга шарафли  ва  масъулиятли  ишларида  катта зафарлар тилади.

Тадбирда иқтидорли ёшлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳарбийларга байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!