Ташаббускор ёшлар O‘zLiDePни танлашяпти

Ташрифлар: 3

Сана: 11.01.2017 16:30

Юртимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши бугунги ёшларнинг таълим-тарбиясига, камолотига бевосита боғлиқ. Шу боис мустақиллик йилларида Ўзбекистонда эртамиз эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида давлатимиз томонидан жиддий эътибор қаратилди. Бу жараёнда O‘zLiDeP томонидан амалга оширилган изчил ислоҳотлар эътиборга молик.

Чунончи, 2016 йилда партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Ёш партия етакчилари – келажак кадрлари”, “Ёш фермер”, “Хавфсиз интернет”, “Диплом билан бизнесга” каби партиявий лойиҳалар уюшқоқлик билан амалга оширилиб, кўплаб янги иқтидорлар кашф этилди.

–2016 йил навқирон авлод манфаатларини ҳимоялаш, уларни ҳар жиҳатдан комил шахс этиб вояга етказишга оид ишларни янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилди,– дейди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. –Масалан, 2016 йилда партия томонидан амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида бугунги кунда партия аъзоларининг 5900 нафарини ёки 42 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Бу борада партиянинг қатор лойиҳа ва танловларининг ўрни юқори, бўлди десам адашмайман. Биргина “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида 50 га яқин семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларда 6 мингдан зиёд коллеж битирувчиларининг иштироки таъминланди.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, 2016 йил давомида O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ёшларни мустақил фикрлайдиган, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳар соҳада бўш келмайдиган юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб камол топиши учун самарали ишлар амалга оширилди. Жорий йилда ҳам ёшларнинг талаб ва таклифларини ўрганган ҳолда, “ёшлар ёшларга” ёки “тенгдош тенгдошга” каби тамойиллар асосида қатор янги лойиҳалар, тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!