O‘zLiDeP фаолларини сиёсий саводхонлигини юксалтириш йўлида

Сана: 31.12.2016

O‘zLiDeP Янгиер туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш ва тушунтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Таъкидланганидек, Конституциямиз давлатнинг асосий қонуни бўлиб, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаб беради, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларини тузишни тартибга солиб туради, давлат рамзларини белгилайди ва Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибини мустаҳкамлаб қўяди. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир.

–Бугун Ўзбекистон Республиканинг Конституцияси кўп қиррали ҳамда босқичма-босқич ислоҳотларнинг амалга оширилишида, улардан кўзланган мақсадга эришишда мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилмоқда, –  дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов. – Сабаби, Конституция хусусий мулк ва бозор иқтисодиётига асосланган янги ижтимоий сиёсий тизим негизини яратиб берди. Шу билан бирга Конституциямизда мафкуравий хилма хиллик, кўппартиявийлик мустаҳкамлаб қўйилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Бош қомусимиз аввало, инсон манфаатлари ҳар нарсадан юксак юксак эканлиги, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканини алоҳида эътироф этдилар. 

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Сайловолди дастури, маъруза ва нутқларида келиб чиқувчи асосий партиявий вазифалар белгилаб олиниб, партия фаолларига аниқ тушунча ва кўрсатмалар берилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!