Сирдарёда сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди

Ташрифлар: 27

Сана: 29.11.2016 17:25

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Оилам ва юртимда барқарор тинчлик, фаровонлик учун овоз бераман!” номли тарғибот акцияси ўтказилди.

Вилоятдаги барча тиббиёт бирлашмаларининг  шифокорлари, партия фаоллари, хотин-қизлар ва аҳоли фаоллигида ташкил этилган мазкур тарғибот акциясида O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг кенг қамровли, комплекс аҳамиятга эга бўлган сайловолди Дастури, унда келтириб ўтилган муҳим вазифалар, чуқур иқтисодий таҳлилларга асосланган устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар номзод дастурида 67 та ҳудудий лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 162 турдаги янги, ҳозирги вақтда четдан олиб келинаётган дори воситаларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш имконини беришини қайд этишди. Қолаверса, муҳтарама аёлларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолиши жамиятимизда тинчлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб вояга етказишда ўрни беқиёс бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги нуфузини янада ошириш зарур эканлиги қайд этилди.

—Тадбирда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли учун малакали тиббий хизматдан фойдаланишда яратилиши кўзда тутилаётган имкониятлар, фармацевтика саноатини кенгайтириш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу халқимиз ҳаёти фаровонлигини ошириш йўлидаги энг муҳим қадам деб ўйлайман, - дейди Ханифа Содиқова, акушер гинеколог. —Айниқса, хотин-қизларга саломатлиги, ёш авлоднинг баркамоллиги йўлида режалаштирилаётган улкан ислоҳотлар ёрқин келажагимиз мустаҳкамлигини таъминлайди. Мазкур хайрли ишларни қўллаб-қувватлаб, барча ҳамкасбларимни O`zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақираман!

Акция доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида оилалардаги маънавий, тиббий муҳитни соғломлаштириш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида бепул, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда 1 минг 700 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

—Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтдик, - дейди  Ситора Мирғайбуллаева, уй бекаси.Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ўқилган маърузалардан шуни англаб етдимки, фарзандларимнинг, биринчи навбатда ўзимнинг саломатлигим оиламнинг мустаҳкамлигига асос бўлади. Зеро, оиламиз тинчлиги, мустаҳкамлиги бахтимиз гаровидир.

Акция доирасида вилоятнинг энг чекка ҳудудларида ҳам тарғибот тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Сабохат БОБОЕВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги

жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!