Sirdaryo.uz: Кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун катта имконият

Ташрифлар: 222

Сана: 10.05.2017 1:45

Хотин-қизларнинг янги билимларни ўзлаштириши ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий ишларга янада кенг жалб қилиш, инноватсион технологияларни ривожлантириш, уларни мамлакат иқтисодиётига жорий этиш соҳасида фуқаролик институтлари фаолиятини фаоллаштириш мақсадида O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши ва вилоят олима аёллар уюшмаси билан ҳамкорликда “Инноватсион технологиялар – кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Гулистон давлат университети, вилоят олима аёллар уюшмаси, вилоят тадбиркор аёллар уюшмаси, O‘zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, тадбиркор ва фермер аёллар, фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда таъкидланганидек, глобаллашув шароитида мамлакатнинг инноватсион ривожланиш салоҳияти, аҳолининг юқори билим даражаси мамлакат юксалишининг муҳим омилига айланди ҳамда хотин-қизлариинг илм-фан сирларини пуҳта эгаллашлари, ўз қобилиятлари ва имкониятларини жамият тараққиёти учун йўналтиришлари халқ, миллат, мамлакат келажаги йўлида ижтимоий фаол бўлишини таъминламоқда.

Шунингдек, тадбирда вилоят олима аёллар уюшмаси аъзоси, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Гулжаҳон Миршарипова ўзининг “Шўрланган тупроқ шароитда оралиқ экинларнинг селексион қиймати ва уруғчилигининг илмий асосларини ўрганиш” мавзусида тақдимотини ўтказди.

Тақдимот давомида у амалга ошириладиган ишларнинг афзаллик томонларига тўхталиб ўтди. Яни, оралиқ экинлари шўрга, совуққа чидамли, сифатли кўк масса ва дон ҳосилли тур ҳамда навлар билан бойитилади, чорва озуқа таркиби ўсимлик оқсили билан бойитилади, шўрланган тупроқлар шароитида оралиқ экинлардан сифатли уруғлик этиштирилади, тупроқ унумдориги ортиши, шўрланиш даражасининг пасайиши кузатилади. Бу эса вилоятимизда шўрланган тупроқлар унумдорлигини ошириш ва чорва озуқа сифатини яхшилаш имкониятини беради.

Тадбир давомида олима аёллар уюшмаси аъзолари томонидан яратилган инноватсиялар Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқларида анор ўсимлигини ривожлантириш, ананас ўсимлиги ва уни ўстириш йўллари ҳақида сўз борди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўралова сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр-мулохазаларини билдирди. Келгусида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жойларда тадбиркор аёлларимизнинг фаолиятини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида сайёр тадбирлар ташкил этиб, уларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган хотин-қизларга таништиришга келишиб олинди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

Sirdaryo.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!