Тенгдош тенгдошга таъмойили амалда

Ташрифлар: 34

Сана: 10.01.2017 16:54

2016 йилда O`zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида сурхондарёлик 246 нафар коллеж битирувчиларга тижорат банклари томонидан 4 млрд. 81 млн. 300 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Ўтган йили Сурхондарё вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 42 мингдан зиёд ўқувчи тамомлади. Битирувчиларини ишга жойлаштиришга доир чоралар кўриш, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида вилоятдаги касб-ҳунари коллежларида банк муассасалари ва партия фаоллари иштирокида «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари» мавзуида ўқув семинарлари ташкил этилди. Унда тадбиркорлик асослари, бизнес-режаларни тузиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, кредитларни расмийлаштириш ва бошқа банк хизматларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, партиявий лойиҳаларда иштирок этиб, кредитларни қўлга киритиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва фаолият давомида вужудга келадиган муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Энг қувонарлиси, бугунги кунда ёшлар тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиш баробарида ўз тенгдошлрини ҳам иш билан таъминлашга эришмоқдалар. Хусусан, партиянинг биргина “Диплом билан бизнесга-2016” лойиҳасида иштирок этиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшлар томонидан вилоятда 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

—Ёшлар билан ўтказиладиган учрашувларда тадбиркорликни қандай бошлаш керак деган савол билан кўплаб мурожаат этишади, - дейди Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебо Сафарова. Демак, ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бу эса олиб бораётган тарғибот ишларимизни янада кучайтириб, уларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ёшларнинг талаб ва истакларини мунтазам ўрганиб, улар устида ишлашимиз лозим эканлигини билдиради. Жорий йилда ҳам партия “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилажак ишлар кўлами ўтган йилгиданда катта. Натижалар эса бугунгиданда унумли бўлишига ҳаракат қиламиз.

O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!