Конституция – халқ олий иродасининг ифодаси

Ташрифлар: 9

Сана: 26.12.2016 11:55

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасини мазмун-моҳиятини аҳоли орасига тарғиб қилиш ва тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, халқ билан очиқ мулоқотни янги босқичга кўтариш, аҳоли, умуман, ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар борасида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Асосий қонунимиз фуқаролик жамиятининг таркибий қисми бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, уларнинг эркин фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратди, сайлов тизимининг асосий тамойил ва қоидаларини мустаҳкамлади.

–Жорий йилнинг Президентимиз томонидан юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни биз учун муҳим янгилик бўлди, – дейди O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири З.Сапарова. – Чунки келаётган 2017 йилга ана шундай ном берилиши мамлакатимизда инсон манфаатлари барча нарсадан устун эканлигининг, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш каби эзгу ва улуғвор мақсад турганлигининг ёрқин ифодасидир. Зотан, ходимлар билан мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг қалбига қулоқ тутиш, қувонч ва ташвишларига шерик бўлиш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Тадбирга сўзга чиққанлар, фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш партия томонидан ташкил этилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этаётганини  алоҳида таъкидладилар.

Давра суҳбатида билдирилган таклифлар ва кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!