Салоҳиятли кадрлар – O‘zLiDeP таянчи

Ташрифлар: 55

Сана: 10.01.2017 15:08

Мамлакатимизда сиёсий партиялар тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва салоҳиятини янада бойитиш, уларнинг жамоатчилик ишларида ташаббускорлигини кучайтириш, соғлом дунёқарашли, бой тафаккур ва юксак маънавиятли шахс сифатида тарбиялаш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу боис O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан ҳам бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2016 йил давомида O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан БПТ раислари, партия фаоллари учун илмий-амалий семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказилиб, партиянинг барча бўғинларида юқори малакали, салоҳиятли кадрлар захирасини шакиллантиришга кенг эътибор қаратилди.  

Ўтказилаётган семинарларда депутатлик гуруҳлари билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг халқ депутатлари кенгашларидаги фаолиятини кучайтириш, электорат ва партия тузилмалари билан алоқасини янада мустаҳкамлаш, депутатлар томонидан ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларнинг мақбул ечимларини топиш ва тегишли  маҳаллий  бошқарув  идоралари билан уларни ҳал этиш бўйича йўналишлар белгилаб олинди.

–Бугун  партиямиз сафида фаолият олиб бораётган ҳодимларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, куч-ғайрати, шижоати, замон билан ҳамнафас ҳаракат қилиш хусусиятларидан самарали фойдаланиш O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларининг доимий шиорига айланмоқда, – дейди партия Сурхондарё вилояти кенгашидаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Гулмира Амирова. – Галдаги вазифа эса уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини янада ошириш ҳамда келажакда Халқ депутатлари вилоят, туман, (шаҳар) Кенгашларига, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказиладиган сайловларда иштирок эта оладиган билимли ва муносиб ёш номзодларни саралаш ҳамда жойларда партия ғояларини тарғиб қилишда уларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз Кониститутцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак деган эзгу фикрлар илгари сурилган.

Шу мақсадда партия 2017 йилда ҳам ўз олдига қатор вазифарларни белгилаб олди.Айни вақтда бу борада ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган тадбирларда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда хотин-қизлар, ёшлар фаоллигини ошириш масаласи партиянинг диққат эътиборида бўлади. 

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!