Тадбиркорлар ҳимояси янада кучайтирилади

Ташрифлар: 31

Сана: 24.10.2016 12:41

Бугун Самарқанд вилоятида 14 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Эътиборлиси, айни вақтда улар томонидан ялпи ички маҳсулотнинг 72 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 97,7, саноат маҳсулотининг 51,4 фоизи ишлаб чиқарилмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга кўпроқ эркинлик бериш, ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида соҳада яна бир талай қулайликлар яратилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳиятини партия электорати орасида кенг тушунтиришга қаратилган давра суҳбатида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратилди.  

Қайд этилганидек, Фармонда бизнес юритиш тартиби, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилувчи тузилмалар билан ўзоро муносабатлардан тортиб тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш каби тадбиркорлар фаолиятини деярли барча жиҳатлари қамраб олинган.

Шунингдек, мазкур фармонни ҳаётга татбиқ этилиши, мамалакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йулидаги маъмурий ғовлар ва суъний тўсиқларни бартараф этади, иқтисодиётнинг жадал ривожланишига асос бўлади.

–Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб ҳуқуқий имкониятлар, асослар яратиб берилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобилов. Ўтган йиллар мобайнида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўплаб қонун ҳужжатлари тадбиркорларимиз манфаати йўлида хизмат қилмоқда. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги тўғрисида", "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" ва бошқа соҳага оид Қонунлар шулар жумласидан. Янги қабул қилинган ушбу фармон тадбиркорларга том маънода катта эркинлик беради. Энди тадбиркор барча режадан ташқари текширишлардан озод этилади. Бу эса уларни эркин фаолият юритиши учун кенг имконият демак.

Тадбирда тадбиркорлик субъектлари вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, тадбиркорлик ривожига қаратилаётган доимий эътибор натижасида хусусий секторнинг иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришдаги улуши тобора ортиб, аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг муҳим омилига айланиб бораётгани таъкидланди.

Тадбир сўнггида мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни тадбиркорлар орасида янада кенгроқ тарғиб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш борасида чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтириш лозимлиги қайд этилди ва тегишли тавфсиялар ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!