Тадбиркорлар учун янада кенг имкониятлар

Ташрифлар: 43

Сана: 25.10.2016 19:11

O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни аҳоли қатлами, тадбиркор ва ишбилармонлар ўртасида кенгроқ тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида мамлакат раҳбари томонидан имзоланган фармоннинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар хусусида атрофлича фикр алмашилди.   

–Хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш энг устувор вазифалардан ҳисобланади, – дейди туман партия Кенгаши раиси Ахмад Некбаев.– Мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар, тарғибот ишлари, чора-тадбирлар бу борада муҳим омил бўлаётир. Айниқса, бу борада давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлар соҳа ривожи учун қаратилган. Яқинда имзоланган фармон эса тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади. Шу боис ҳозир ушбу ҳуқуқий ҳужжат моҳиятини кенг жамоатчилик, айниқса, тадбиркорларга етказиш борасида тарғибот ишлари кўлами янада кенгаётир. 

Тадбир сўнггида юқорида кўтарилган масалалар юзасидан фикр алмашилиб, соҳа вакиллари томонидан иштирокчиларни қиғиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!