Тадбиркорларга янги фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ташрифлар: 103

Сана: 24.10.2016 16:51

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида кенг кўламли аниқ мақсад ва вазифалар рўёбга чиқарилгани ҳаммамизга яхши маълум. Ҳеч бир соҳа йўқки, истиқлол йилларида ислоҳ қилинмаган бўлса.

Масалан, биргина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини олайлик. Яқинда мамлакат раҳбари томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон тадбиркор ва фермерлар фаолияти ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. 

Шу боис бугун жойларда фармонинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, айниқса, тадбиркор ва фермерларга кенгроқ тушунтириш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.  

O’zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ҳам айни мақсадни кўзлайди.

Қайд этилганидек, мазкур фармон эндиликда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни изчиллик билан бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ҳуқуқий ҳужжатда тадбиркорларнинг ҳеч қанақа тўсиқларсиз иш юритиши, фаолиятини янада кенгайтириши учун бир қатор вазифалар белгилаб қўйилган.

–Истиқлол йилларида давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлар манфаатини қонуний ҳимоя қилиш борасида қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди ва амалиётга тадбиқ этилди, – дейди Тахтакўпир тумани “Рано чевар” хусусий корхонаси раҳбари Улбосин Аннабаева. – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган фармон эса бу борада янги бир қадам бўлди десам, ҳеч муболаға бўлмайди.

Тадбирда фармон доирасида иштирокчиларга кенг ахборот берилди, ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган вазифалар хусусида маърузалар қилинди, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли тавфсиялар ишлаб чиқилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати. 

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!