Тадбиркорлик, тараққиётга тааллуқли ташаббус

Ташрифлар: 6

Сана: 26.10.2016 15:17

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига кенгроқ имконият, имтиёзлар бериш, мамлакат иқтисодиёти ўсишига кўмак берадиган ёш тадбиркорларни кашф этиш, уларни соҳага оид ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу боис сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Шуни фахр билан айтиш лозим, бугунги тадбиркорлар аввалгидек турли ноқонуний текширувлардан озод бўлиб, “энди ишимиз нима бўларкан, яна қайтиб тадбиркорлик билан шуғуллана оларканмизми” деган ҳадикдан йироқдалар.  Чунки бугун уларнинг эркин самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар, имкониятлар мавжуд.

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу мақсадни кўзлайди.

–Ўзбекистонда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан  яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонунлар орқали мустаҳкамлаб қўйиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган, – дейди O’zLiDeP Муборак туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Тўраев. –Бунинг натижасида кичик бизнес вакилларини иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатларига қўшаётган улуши кун сайин тобора ортиб бормоқда. Яқинда мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон эса тадбиркорларимиз фаолиятини янада жонлантиради, уларни эркин фаолият юритишини таъминлайди.   

Тадбирда мазкур фармонни мамлакатда амалга оширилаёган ислоҳотларнинг даврийлиги ва изчил давом этишини таъминлайдиган, шунингдек, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида қабул қилинган навбатдаги жуда муҳим тарихий ҳужжат эканлиги ёшларга мисоллар асосида тушунтириб берилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!