Тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда

Ташрифлар: 137

Сана: 02.12.2016 17:58

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзоднинг ишончли вакили, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддиновнинг  сайловчилар билан учрашуви қизғин кечмоқда.

Айниқса, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган 5 та устувор йўналишлар асосида вилоятда, унинг шаҳар ва туманларида амалга ошириладиган кенг кўламдаги ислоҳотлар барча сайловчиларга маъқул ва манзур бўлмоқда.

Чунки, дастурда бугунги кунда ўз ечимини кутиб турган ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун мамлакатимиз миқёсидаги қатор мақсадли дастурларни амалга ошириш назарда тутилган.Хусусан, аҳоли ва корхоналарга электр қувватини кафолатли ва барқарор тарзда етказиб бериш мақсадида шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг электр энергияси таъминотини яхшилаш дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

–Наманган вилоятида 1 млн. 771 минг 67 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улардан 69 минг 185 нафари илк маротаба сайловда иштирок этадиган ёшлардир, – дейди НамДУ талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шоҳиста Рашидова. – Сабаби, сайловда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамиятга эга.Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоднинг  дастури билан танишгач, шу Ватанга даҳлдорлик ҳиссини яна бир бор ҳис этдим. Нега десангиз, дастурда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, замонавий фикрлайдиган ўғил-қизларни тарбиялаш борасида аниқ чоралар кўрилиши илгари сурилган. Албатта, бизлар ҳам сайловда фаол иштирок этиб, партиядан кўрсатилган номзод учун овоз берамиз!

Ҳақиқатан ҳам бугун наманганлик сайловчиларнинг кайфияти баланд, руҳлари тетик.Улар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим жараёнда фаол иштирок этадилар ва барча сайловчиларни партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга  овоз беришга чақираман.

Солижон МУМИНОВ,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси,

Олий Мажлис Сенати аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!