Тарғиботчилар учун ўқув-семинари

Сана: 03.11.2016

Айни кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган демократик тамойиллар, халқаро андозалар ва миллий сайлов қонунчилиги асосида юқори савияда ташкил этиш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. O‘zLiDeP Тошкент вилояти, туман (шаҳар) Кенгашлари қошида тузилган тарғибот-ташвиқот гуруҳлари учун ташкил этилган ўқув-семинарида ана шу долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили ҳамда ҳудудий партия ташкилотларининг сайловолди ташвиқотларини ўтказишдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Шунингдек, сайлов кунида сайлов участкаларига сиёсий партиялар томонидан қўйиладиган кузатувчиларнинг вазифалари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, партия тарғиботчиларининг сайловчилар билан ишлашда аҳоли, айниқса, ёшларни бирдек қамраб олишга қаратилган замонавий методлардан фойдаланиши каби вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши Матбуот хизмати