Таянч нуқталар фаолияти таҳлил қилинди

Ташрифлар: 148

Сана: 12.04.2017 14:21

Партиявий ишларнинг самарадорлиги ўтказилган тадбирлар сонининг кўплиги билан эмас, балки электорат фойдасига ҳал қилинган масалалар сони, сифати ва кўлами билан ўлчанади. Сиёсий партияларнинг асосий таянчи бўлган бошланғич партия ташкилотлари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, хайрихоҳлар сафини кенгайтиришдек масъулиятли вазифани бажаради.

Навоий шаҳридаги НКМКга қарашли 3-автокорхона қошида фаолият юритаётган таянч нуқтанинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилоти  фаолиятини янада такомиллаштириш, партия электорати вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар бўйича асосли таклифлар билдирилди. 

–Йиғилишда давлатимиз раҳбари Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида партиянинг устувор вазифалари ва бунда БПТнинг роли ҳақида фикрлашиб олдик, – дейди қуйи бўғин етакчиси  Улуғбек Разоқов. – Шуни қайд этиш жоизки, мазкур ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар нафақат партия вакилларини, балки БПТ аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Стратегияда белгиланган вазифаларни маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда амалга оширсак, партиянинг бугунги кундаги мавқеи ошади, аъзолар сафи янада кенгаяди.   

Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш партия Хатирчи туман Кенгашида ҳам яхши йўлга қўйилганлигини таъкидлаш жоиз. Яъни бошланғич партия ташкилотлари томонидан ўтказилаётган ҳар бир тарғибот тадбирларида ҳамкор ташкилотларнинг иштироки партия ғояларининг янада кенг омма орасига кириб бориши ва турли касб эгаларида партиямизга нисбатан ижобий фикр уйғотиб, хайрихоҳларимиз сафи кенгайишига замин яратмоқда.

 “Нурафшон ҚВП” қошида фаолият кўрсатаётган таянч нуқтанинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида партия ғоя ва мақсадларини кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот қилиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш, партия ижтимоий қатлами ҳамда электорати манфаатларини ҳимоя этиш борасида 2016 йил давомида қилинган ишлар таҳлил қилинди.

– Партия ғоясини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, одамларни қийнаётган муаммоларни депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ҳал этишда бошланғич партия ташкилотимиз фаол иштирок этмоқда, – дейди БПТ раҳбари Одил Қаюмов. – Эътиборлиси, ушбу хайрли ишларда 15 нафар аъзоларимизнинг барчаси ташаббускорлар. Бўлиб ўтаётган ҳисобот сайлов-йиғилишлари эса фаолиятимизни янада жонлантириш баробарида, олдимизга қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришда муҳим омил бўлмоқда.

Йиғилишларда шунингдек, 2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!