Таянч нуқталарда сарҳисоб даври

Сана: 10.03.2017 17:04

Бугунги кунда Фарғона вилояти партия ташкилоти таркибида 634 та бошланғич партия ташкилоти ўз сафида 19 минг 828 нафар аъзони жипслаштирган ҳолда партия электорати, мулкдорлар қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, маслакдошлар, хайрихоҳлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Эътиборлиси, мазкур таняч нуқталар томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган хайрли ишлар натижасида партия сафига янги аъзолар жалб қилинмоқда, партия нуфузи янада ошмоқда.  

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгаши таркибидаги “Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари хавза бошқармаси”да фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таянч нуқталарнинг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастуридан келиб чиқадиган БПТнинг 2017 йилдаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 – O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибида 46 та бошланғич партия ташкилоти ўз сафига 1502 нафар партия аъзосини бирлаштирган, – дейди партиянинг вилоят Кенгаши бошланғич партиялар билан ишлаш гуруҳ раҳбари Аброр Ҳамдамов. – Жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ишларимизни янада сарҳисоб қилиш баробарида партия электорати манфаатларни тўлиқ ҳимоя қилиш, таянч нуқталарда сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш имконини бермоқда. Айтиш жоизки, бу йилги ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтган йилдагидан фарқли равишда партия аъзолар сонини қайтадан кўриб чиқиш, улар сафини ёш, иқтидорли ва шижоатли ёшлар билан кенгайтиришга катта туртки бўлмоқда.

– Сиёсий партиянинг кучи, тарғибот ишларининг таъсири бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ, – дейди O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат-раҳбари О.Қодиров. – Улар қанчалик мустаҳкам, ташаббускор бўлса, партия ҳам шунча мустаҳкам бўлади, ғояларини қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бораверади. Бир сўз билан айтганда, партия ғояларини кенг тарғиб қилиш, электорат манфаатларини ҳимоялаш, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишда қуйи бўғиннинг алоҳида ўрни бор.  Шунинг учун ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишларида аввало, таянч нуқталарнинг ўтган йилдаги фаолиятига эътибор қаратган ҳолда уларга ҳар томонлама сиёсий етук инсонни раисликка сайлаяпмиз.    

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бошланғич партия ташкилоти раислигига қайта Абдувосит Усмонов сайланди.

O'zLiDeP  Фарғона  вилоят  Кенгаши

 Матбуот  хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

217