Аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш йўлида

Ташрифлар: 53

Сана: 26.12.2016 12:04

O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузаси хусусида сўз юритилди.  

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва партиянинг Чилонзор туман кенгаши масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, бугун Бош Қомусимиз кўп қиррали ҳамда босқичма-босқич ислоҳотларнинг амалга оширилишида, улардан кўзланган мақсадга эришишда мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилмоқда.

 –Жорий йилни Президентимиз томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани барча юртдошларимиз учун кутилмаган янгилик бўлди, – дейди партия туман Кенгаши раиси ўринбораси Абдунаби Мухримов– Чунки 2017 йилга бундай ном берилиши аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, уларнинг дардини тинглаш, муаммоларини ўрганиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилади. Бу ўз навбатида, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Конституциямиз – мамлакатимизнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи, халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этган, барча ҳуқуқ ва эркинликларимиз, шахсий дахлсизлигимиз кафолати ва бахтимиз қомуси эканини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир давомида 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ партия фаолларига ташаккурномалар тақдим қилинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!