Инновацион технологиялар – иқтисодий ўсишнинг муҳим омили (Видео)

Сана: 21.04.2017 11:41

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” партиявий лойиҳаси доирасида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзуида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда тадбиркор ва фермер хотин-қизлар фаолиятига инновацион технологияларни жалб этган холда янада ривожлантириш, мамлакат иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим соҳаларида инновацион технологияларнинг ўзаро алоқадорлиги, яратилаётган янги технологиялар ҳамда ишланмалар (ўсимлик, сабзавот навлари ва х.к) билан яқиндан таништириш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Дастлаб, вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фермер хотин-қизлар томонидан инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган ва етиштирилган ҳар турдаги экспортбоп маҳсулотларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.

–Кўргазмада фермер хўжалигимизда етиштирилаётган маҳсулотларимиз билан иштирок этдик, – дейди Янгийўл туманидаги “Неъматжон олмалари” фермер хўжалиги раҳбари Раънохон Бобоева. – Хусусан, “авако” навли сабзи ва “супер йор” навли олхўри кўчатларини парвариш қилиш сирларини опа-сингилларимиз билан бўлишдик. Бундан ташқари, кўргазмада гуруч ёрмаси маҳсулотимизни йиғилганлар эътиборига ҳавола этдик. Мамлкатимизда биринчилардан бўлиб гуруч ёрмасини тайёрлаб сотувга қўйганмиз. Унинг авфзалликлари 7 ойлик чақалоқдан 70 ёшли инсонгача тавсия этилади, тўйимли, калорияга бой, ҳазм қилиш енгил. Энг асосийси арзон. Хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган 200 граммлик қадоқланган гуруч ёрмасини 18 минг сўмга сотиб олгандан кўра, ўзимизда ишлаб чиқарилган 300 граммлик гуруч ёрмасини атига 3 минг сўмга сотиб олган ҳар томонлама оила бюджетига фойда деб ўйлайман.

Тадбирда  қайд этилганидек, ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда қишлоқ хўжалиги асосий ўринни эгаллайди. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат соҳасини эса хом-ашё билан таъминлаш аграр соҳа зиммасидаги асосий вазифа эканини инобатга олсак, қишлоқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги аҳамияти яққол намоён бўлади. Шу маънода O‘zLiDeP ҳам фан-техника соҳасида изланаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, олима аёлларимизни тадбиркорлик ва аграр соҳаларда инновацион ишланмаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

–Бугунги кунда Тошкент вилоятида 1 минг 673 та тадбиркор, 620 га яқин фермер опа-сингилларимиз фаолият юритмоқда, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Муяссар Жамолиддинова. – Қолаверса, илмга чанқоқ, янги ишланмалар, кашфиётлар устида изланаётган илмий даражага эга, олима аёлларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бизнинг мақсадимиз, инновацион ишланмаларини ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, тадбиркорлик ва аграр соҳадаги янги ишланмаларни партия электорати, айниқса, хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Шу боис мана шундай лойиҳалар доирасида ўтаётган тадбирларда аёлларимизга тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига оид инновацион технологиялар билан яқиндан таништириб бораяпмиз.

Дарҳақиқат, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрни беқиёсдир. Илм-фан башариятнинг бугуни ва келажагини белгилашда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир эзгу ғояларга йўғрилган янгилик жамият ривожланишининг бирламчи омил саналади.

Тадбирда инновацион ишланмалар, янги лойиҳалар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Тадбиркор ва фермерлар ўз фаолиятларида қўллаш учун мутахассислардан тегишли кўрсатма ва тавсиялар олди.

 

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

 

O‘zLiDeP: ихтирочилар ва ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлиги

 

430