O‘zLiDeP сафида ёшларнинг сони янада ортмоқда

Ташрифлар: 15

Сана: 06.01.2017 15:35

Бугун барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч устунларидан бўлган тадбиркорлик ва фермерлик каби йўналишда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган ёш авлод етишиб чиқди. Эътиборли томони, бугун улар бевосита мамлакат иқтисодиётига ўз улушини қўшиш баробарида, ўз тенгқурларини ҳам иш билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан 2016 йил мобайнида амалга оширилган кенг кўламли тадбирлар, турли кўрик-танлов ва лойиҳалардан буни билиш қийин эмас. Сабаби, партия вилоят Кенгаши томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилди.

Жумладан, партиявий дастур ва мақсадлардан келиб чиқиб, жойларда 274 та тадбир, учрашувлар ҳамда партиявий лойиҳалар ўтказилди. Уларда эса 22 минг 500 нафардан ортиқ касб-ҳунар коллежи битирувчилари, талаба ёшлар ва партия фаолларининг иштироки қамраб олинди.

O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга – 2016” лойиҳаси доирасида 100 нафардан ортиқ битирувчиларга тижорат банклари томонидан 250 млн. сўмдан зиёд кредит ажратилган бўлса, “Ишбилармон талаба - 2016” кўрик-танловининг якуний босқичига йўлланма олган 3 нафар ёшлар эса партиянинг махсус стипендияси совриндори бўлишди. Асосийси, лойиҳа доирасида иштирок этган минг нафардан ортиқ ёшлар ўзининг кичик бизнес, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини йўлга қўйди.

Партия тизимига ёш етакчиларни жалб этиш, кадрлар захирасига иқтидорли ёшларни танлаш ва уларнинг касбий, ижодий соҳаларда ўсиши учун имконият яратиш мақсадида “Ёш партия етакчилари - келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар ҳам юқори савияда бўлиб ўтди. Энг муҳими, мазкур тадбирларда партия кадрлар заҳирасига 60 нафар иқтидорли ёшлар жалб этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини аҳоли қатлами, айниқса ёшлар орасида кенгроқ тарғибот қилиш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” номли ёшлар акциясида Тошкент вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этдилар.  

  O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!