Улуғнордаги улуғвор ишлар

Ташрифлар: 92

Сана: 15.05.2017 18:30

Бугун замон тадбиркорники. Бу борада андижонлик ишбилармонларнинг ошиғи олчи. Улуғнорлик Мухаммаджон Абдуллаев кўпчиликка таниш бу тадбиркорнинг қатор эзгу ишлари халқ манфаатларига хизмат қилмоқда. Унинг яна бир эзгу тадбирни бошлаб юборганига кўп бўлгани йўқ.

Аниқроғи, айни кунларда тадбиркорнинг ташаббуси билан бошланган ип-йигирув фабрикаси қурилиши авж паллага чиққан. 10 миллион доллар кредит, 3 миллион доллар ўз маблағи ҳисобига барпо этилаётган фабрика Мустақиллигимизнинг 26-йиллик байрамига тўёна сифатида ишга туширилиши режалаштирилган.

– Фаолият бошланган дастлабки даврда 250 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади, – дейди таъсисчи  Иқболжон Абдубаннаев.– Келгуси уч йилда эса ишчилар сони 1000 нафарга етиши кўзда тутилган. Фабриканинг бир йиллик айланма маблағлари 15 миллион долларни ташкил этиши режага киритилган.

Тадбиркор эл учун ёниб яшайди. Ободончилик ишларида ҳам фаол. O`zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати бўлиш масъулиятини яхши билади. Яқинда унинг ташаббуси билан туманни ободонлаштириш учун марзавина, сасна, каталка,  глобус каби арча кўчатлари ҳамда мевали дарахтлар ўтқазилди.

Зилола РАҲМОНОВА,

 O‘zLiDeP  Андижон вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!