Ўш шаҳрида умумтаълим мактаби қуриш тўғрисида битим имзоланди

Ташрифлар: 98

Сана: 29.07.2017 11:29

2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида Битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Элчиси ва Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири даражасида имзоланди.

Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.

Шубҳасизки, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши тарихан шаклланиб келган ўзбек ва қирғиз биродар халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба