Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви

Ташрифлар: 235

Сана: 20.03.2017 20:40

2017 йилнинг 19 март куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг 10 кунлик музокаралари муваффақиятли якунланди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлар билан Қирғизистон Республикасининг Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлараро чегаранинг энг қийин участкаларида қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари олиб борилди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли баёнот имзоланди.

Учрашув ишчан муҳитда ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.

mfa.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!