Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда 503 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар рўйхатга олинди

Ташрифлар: 1

Сана: 10.01.2017 16:06

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда чет эл капитали иштирокида 503 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Ушбу корхоналарнинг 351 таси Тошкент шаҳрига, 48 таси Тошкент, 19 таси Самарқанд, 18 таси Андижон, 14 таси Фарғона, 9 таси Бухоро, 9 таси Сирдарё, 7 таси Сурхондарё, 5 таси Хоразм вилоятларига ва 10 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102 таси Россия Федерацияси, 95 таси Хитой Халқ Республикаси, 55 таси Корея Республикаси, 35 таси Буюк Британия, 33 таси Қозоғистон Республикаси, 31 таси Туркия Республикаси, 21 таси Ҳиндистон Республикаси, 14 таси Эрон Ислом Республикаси ва 10 таси Озарбайжон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237 таси саноат, 88 таси савдо, 42 таси қурилиш, 25 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.

2017 йил 1 январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!