Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси ХХР ТИВга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди

Ташрифлар: 111

Сана: 27.07.2017 15:08

«Ўзбекенгилсаноат» раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига киришди.

Ўзбекистон Республикасининг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига ишонч ёрлиғи нусхасини топширди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси «Газета.uz"га.

Бунга қадар беш йил давомида Дониёр Қурбонов Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган. Бахтиёр Саидов эса «Ўзбекенгилсаноат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Учрашув жараёнида томонлар ўзбек-хитой ҳамкорлиги ва унинг ўзаро манфаатли йўналишларда ривожланиш истиболлари масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президентининг май ойида Хитойга давлат ташрифи вақтида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!