Uzreport.uz: O'zLiDeP олдида турган бир қатор вазифалар кўриб чиқилди

Ташрифлар: 35

Сана: 22.12.2016 12:57

Маълумки  Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришишга бағишланган  тантанали маросимида, давлатимиз раҳбари томонидан  давлат ва жамият ҳаётидаги ўта муҳим устувор йўналишларни ҳаётга тадбиқ этишда  бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.  Ушбу вазифаларнининг  бажарилишини таъминлашга оид масалалар Олий мажлис қонунчилик палатасида сиёсий партиялар томонидан муҳокама қилинди. Хусусан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фраксияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида партия олдида турган бир қатор  вазифалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш иштрокчилари томонидан такидланганидек  Ўзбекистон халқи учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, юртимизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида сиёсий партиялар ва уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фраксиялари, айниқса, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди.

Бинобарин, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш, тадбиркорларни  қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш каби масалалар муҳим ҳамда устувор қилиб белгиланди.

Тадбирда уларни амалга оширишда партия ҳамда унинг қуйи палатадаги фраксияси имкониятларидан кенг фойдаланиш, амалга ошириладиган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг очиқ ва самимий мулоқот қилиш орқали одамларнинг дунёқарашини ўзгартиришда ва шундай муҳитни яратишда ЎзЛиДеП вакиллари, фаоллари ва айниқса депутатлик корпусининг масъулиятини янада ошириш лозимлигига алоҳида этибор қаратишди.

Йиғилиш якунида Президентимиз нутқида белгиланган вазифалар ижросида фаол иштирок этиш, шунингдек партиянинг бу борада кечиктириб бўлмайдиган чораларни назарда тутувчи қисқа муддатда қабул қилинадиган ҳаракат дастурининг лойиҳаси юзасидан аниқ таклифлар билдирилди. Муҳокама этилган барча масалалар бўйича эса тегишли қарорлар қабул қилинди.

uzreport.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!